БМТда 106 та давлатда одам савдоси мавжудлиги айтилди
Бугунги кунда дунёнинг 106 та давлатида одам савдоси мавжуд, деб айтди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш.
"Одамлар билан савдо қилувчи тармоқлар бутун дунё бўйлаб тарқалган. Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси маълумотларига кўра, одам савдоси 106 та давлатда мавжуд", деб айтди Гутерреш БМТ Хавфсизлик кенгашининг қуролли ихтилофларда одамлар савдоси муаммосига бағишланган мажлисида.
Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 21 млн одам зўравонлик билан ишлатилади ва эксплуатация қилинади, бу эса жиноятчиларга 150 млрд доллар фойда келтиради.
Гутеррешнинг айтишича, ИШИД ва "Боко Ҳаром" гуруҳлари "одамларни қул қилиш ва мажбурий ишлатиш билан нафақат очиқчасига шуғулланади, балки бу қонуний эканлигини таъкидлайди".
БМТ бош котиби ИШИД Сурияда қуллар бозорини ташкил қилгани ва ҳаттоки аёл-қизларни қандай ушлаш, назорат қилиш ва сотиш ҳақида қўлланма тарқатганини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
07:50
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024