Фан-техника | 21:53 / 16.03.2017
9570
1 дақиқада ўқилади

Инҳа талабалари йўловчиларни манзилга осон етказувчи янги лойиҳани ишга туширди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Great Gate компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани ишга туширди. Унга кўра, автомобилларда биргаликда йўлга чиқиш дастури ишлаб чиқилди. 

Эндиликда, смартфонингизга POPUTI.UZ иловасини юклаб олиб, нақдингиз ва вақтингизни тежаган ҳолда Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланишингиз мумкин.

PoPuti.uz лойиҳаси райдшеринг хизмати саналади. Райдшеринг - йўлда бирга кетувчи ҳамроҳни онлайн қидирув хизматлари ёрдамида излаб, шахсий автомобилдан биргаликда фойдаланишдир. 

Бу ҳолатда автомобил эгаси ва йўловчи ёқилғи харажатларини тенг бўлишиб олади.

Инҳа талабалари Инновация ва саноат ҳамкорлиги марказида бир неча ойлар давомида веб-сайт ҳамда Android ва iOS платформалари учун иловалар ишлаб чиқишди. 

Хизмат орқали одамлар ўзларига осонгина ҳамроҳ топиши мумкин. Махсус чатда эса машина эгаси ва йўловчилар аниқ вақт ва бошқа масалаларни келишиб олади.

Мавзуга оид