Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖнинг Париждаги офисида портлаган бомба қаердан жўнатилгани маълум бўлди
Фото: RIA
Грециянинг фуқароларни ҳимоя қилиш ишлари бўйича вазири Никос Тоскас Халқаро валюта жамғармасининг Париждаги офисида портлаган қўлбола портловчи қурилма солинган пакет Грециядан юборилганини тасдиқлади.
16 март куни ХВЖнинг Париждаги офисида портлаш юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш пакетни очиш пайтида содир бўлган. Таъкидланишича, портлаш оқибатида 66 ёшли ходим жароҳат олган.
Тоскас ANT1 грек телеканалининг эфирида таъкидлаганидек, Франция ҳукумати пакет Грециянинг "Янги демократия" мухолиф партияси вакили Василис Кикилиас номидан юборилганини маълум қилган.
Тоскаснинг айтишича, у бу ҳақда Кикилиасни хабардор этган.
15 март куни бомба солинган жўнатма Германия молия вазири Вольфганг Шойблега ҳам юборилган. Бу пакет ҳам Грециядан "Янги демократия" партияси раиси ўринбосари Адонис Георгиадис номидан юборилган. Ушбу ҳодиса учун жавобгарликни "Оловли ячейкалар фитнаси" террорчилик гуруҳи аъзолари ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
10:57 / 08.01.2026
Париж ва Амстердамда қор сабаб юзлаб авиарейслар бекор қилинди
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
12:51 / 22.11.2025