Жаҳон | 23:31 / 19.03.2017
13555
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонлик аскар америкалик ҳарбийларга ўт очди

Фото: AFP

Афғонистон қуролли кучларининг аскари Афғонистоннинг Гилменд вилоятида жойлашган базадаги америкалик ҳарбийларга ўт очиши оқибатида 3 нафар америкалик ҳарбий ярадор бўлди.   

Айни вақтда жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, деб айтилган НАТОнинг "Қатъий кўмак" операциясининг твиттердаги саҳифасида.   

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, афғон қуролли кучлари вакилининг айтишича, афғон аскари жавоб ўт очиш билан ўлдирилган.   

АҚШ 2001 йилдан Афғонистонда ҳарбий операция ўтказиб келади ва бу афғон ҳукуматига "Толибон" ҳамда ИШИДга қарши курашда ёрдам кўрсатади.

Мавзуга оид