12:36 / 19.03.2017
11687

Головкин - Жейкобс жанги ва ҳакамлар боскчиларга қўйган очколар (Фото ва видео)

Ижтимоий тармоқда қозоғистонлик боксчи, ўрта вазн тоифаси чемпиони Геннадий Головкиннинг америкалик Дэниэл Жейкобсга қарши ўтказган ҳимоя жанги видеоси пайдо бўлди.

Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида 19 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган жангда Головкин ҳакамлар қарорига кўра ғолиб чиқди. Бу ғалабадан кейин Головкин WBC, IBF ва IBO камарларини ўзида олиб қолди. 

34 ёшли қозоғистонлик боксчи учун бу профессионал фаолиятидаги 37 жангдан 37-ғалаба бўлди (33 нокаут).  30 ёшда бўлган Жейкобс учун бу профессионал рингдаги фаолиятида иккинчи марта мағлубиятдир. У 34 жангдан 32та ғалаба қайд этган (29 - нокаут).

Шунингдек, тармоқда ушбу жанг якунида ҳакамлар боксчиларга қўйган очколар кўрсатилган суратлар тарқалди.

Top