10:16 / 19.03.2017
22488

Головкин Жейкобсга қарши жангда 4та камарни ҳимоя қилиб, енгилмас боксчи мақомини сақлаб қолди

Қозоғистонлик боксчи, ўрта вазн тоифаси вакили Геннадий Головкин америкалик Дэниел Жейкобсни мағлубиятга учратди ҳамда WBA (Super), WBC, IBO ва IBF версиялари бўйича камарларини ўзида сақлаб қолди.

Шанба оқшомида Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида ўтказилган 12 раундлик жанг якунида ҳакамлар бир овоздан Головкинни ғолиб деб топишди - 115:112, 115:112, 114:113.

Головкин у2008 йилдан буён илк марта очколар эвазига ғолиб бўлди, у илк марта рингда 12 раунд ўтказди.

Қолаверса Головкин учун бу 17-марта WBA, 15-марта IBO, учинчи марта IBF, иккинчи марта WBC титулини ҳимоя қилиши эди.

34 ёшли Головкин учун бу 37 жангдан 37 ғалабага айланди (шундан 33 мартаси нокаут орқали). 30 ёшда бўлган Жейкобс учун бу профессионал рингдаги фаолиятида иккинчи марта мағлубиятдир. У 34 жангдан 32та ғалаба қайд этган (29 - нокаут).

 

 

Top