Головкинга боксдан кетишни маслаҳат қилишди
Қозоғистонлик аралаш жанг санъатлари устаси Куат Хамитов Геннадий Головкин ва Дэниэл Жейкобс ўртасидаги жангдан кейин, ғолиб чиққан ватандошини табриклади. У Головкин фаолиятини якунлаш вақти келгани ҳақида фикр билдирган.
Унинг сўзларига кўра, америкалик спортчига қарши жангда кучлар тенг бўлганди. Ҳакамлар эса 12 раундлик жанг якунида ғалабани Головкинга беришди ва у профессионал фаолиятидаги 37-жангида ҳам ғалаба қозониб, енгилмас боксчи мақомини сақлаб қолди.
«Раундлар бўйича 5-7, Жэйкобс фойдасига, нокдаун ҳам бўлди. Камида дуранг бўлиши керак эди! Мана нима учун Головкин - Уорд баҳсини кўрмаяпмиз. Гене боксдан кетиши керак! У кетадиган ёшда», - дея инстаграмдаги саҳифасида фикрларини қолдирган Хамитов.
Мавзуга оид
11:08 / 07.04.2017
ОАВ: Геннадий Головкин жиддий жароҳатланган
15:53 / 03.04.2017
Головкин июнда навбатдаги жангини ўтказади
12:36 / 19.03.2017
Головкин - Жейкобс жанги ва ҳакамлар боскчиларга қўйган очколар (Фото ва видео)
10:16 / 19.03.2017