Жаҳон | 09:32 / 19.03.2017
10484
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея кучли ракета двигателини синовдан ўтказди

Шимолий Корея кучли ракета двигателини синовдан ўтказганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, синов Тончхан-ни ракетодромида амалга оширилган. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин синовнинг муваффақиятли ўтгани мамлакат ракета саноатининг "янгидан пайдо бўлишини" англатишини айтган.

KCNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ким Чен Иннинг шахсан ўзи ракетодромга ташриф буюрган. У двигателнинг техник кўрсаткичлари билан танишиб чиққан ва синовни бошлаш ҳақида кўрсатма берган. 

Мавзуга оид