00:09 / 20.03.2017
33226

Мозамбикда тимсоҳ ёш футболчини еб қўйди

Мозамбикда ёш футболчи тимсоҳ ҳужуми қурбонига айланди.

101 Great Goals маълумотига кўра, йиртқич қурбони «Атлетико Минейро де Тете» номли ҳаваскор клуб аъзоси Эстевао Альберто Жино бўлди.

19 ёшли футболчи Замбези дарёси ёқасида югуриш вақтида ҳужумга йўлиққан.

«Тимсоҳ кутилмаганда сувдан чиқиб келиб, Эстеваога ташланиб, уни сувга тортиб кетган. Унинг дўстлари жуда қўрқиб кетишган ва уни қутқара олишмаган. Бу 5 метрли улкан тимсоҳ бўлган», — деган мураббий Эди Карвальо.

Top