Ўзбекистон | 15:24 / 20.03.2017
20276
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлар эканини қайд этди

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Табрик матни Кремль сайтига жойлаштирилган.

«Ҳурматли Шавкат Миромонович, мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табригимни қабул этинг. Кейинги йилларда Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилди. Мазмунли сиёсий мулоқотимиз, савдо-иқтисодий, илмий-техник, гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлигимиз изчил ривожланиб бормоқда. Бизнинг мамлакатлар ҳудудий ва халқаро кун тартибида турган муҳим масалаларни ҳал қилишда самарали ҳамкорлик қилмоқда», — дейилган табрикда.

У биргаликда қилинган саъй-ҳаракатлар Россия ва Ўзбекистоннинг дўстона халқлари манфаатлари йўлида ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига хизмат қилишига ишонч билдирган.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса – бахт ва фаровонлик тилаган.

Мавзуга оид