Ўзбекистон | 00:04 / 27.03.2019
4901
1 дақиқада ўқилади

Илҳом Неъматов Москвада Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлиги мавзусини муҳокама қилди

25 март куни амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари – статс-секретар Григорий Карасин билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқи кун тартибидаги долзарб мавзулар, шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

“Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида 2018 йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, учрашувда 2019 йилда бўлиб ўтадиган турли даражалардаги икки томонлама учрашувлар жадвали бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид