11:22 / 21.03.2017
12970

Қорақалпоғистонда ўзбошимчалик билан қурилган 21та раста олиб ташланди

Қорақалпоғистон Республикасида байрам тадбирлари ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, деб ёзади Kruz.uz.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Шукурилло Аюбовнинг хабар беришича, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 17 та деҳқон бозорлар ва савдо комплексларида ўтказилган ўрганишлар ва тадбирлар давомида бозорлар 9 дона ёнғин ўчириш қалқончаси, 61 дона ёнғин ўчиргич билан таъминланди, 81 та дўкон ва 7 та омборхонадаги вақтинчалик электр сим ва кабеллари қоидасига мувофиқлаштирилди, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган 21 та раста олиб ташланди, 1 та сув ҳовузининг таъмирланишига эришилди.

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин содир бўлганда уни зудлик билан бартараф этиш мақсадида бозорларда 17 маротаба ёнғин-тактик машғулотлар ўтказилди. 17 маротаба 214 нафар бозор ишчилари ва тадбиркорлар иштирокида учрашувлар ўтказилиб, ёнғинни олдини олиш бўйича йўриқномалар берилди.

Республика худудида жойлашган 533 та умумтаълим мактаблари, 1 та меҳрибонлик уйи ва 3 та махсус мактаб интернатлар, 89 та коллежлар, 10 та академик лицей ва 6 та олийгоҳлар тўлиқ текшириб, далолатнома билан расмийлаштирилди. Масканларнинг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиш даврида масъул, навбатчи ва ишчи-хизматчилар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ўтказилиб, улар билан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнин олдини олиш ва одамларни зудлик билан қуткариш буйича 183 маротаба амалий машғулотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, республика ҳудудида жойлашган, бугунги кунда ҳаракатда бўлган 71 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, 42 та автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари ва 19 та автомобилларга газ тарқатиш компрессор станцияларининг бугунги кундаги ёнғинга қарши ҳолати ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан раҳбарларига 521 та тавсиялар берилиб, ижроси назоратга олинди. Ишчи-ходимлар ўртасида газ ва ёнилғи тўлдириш учун келган автотранспорт воситаларини меъёридан ортиқ тўлдиришга йўл қўймаслик ҳамда суюлтирилган газларни ташиш ва шохобча сиғимларига қуйиш ишларини куннинг иссиқ вақтларида амалга оширмаслик юзасидан суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.

 

Top