Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик эди, ўзбекка айланди: Олег Соколов Ўзбекистонга “олтин” келтирди
18-19 март кунлари Финляндиянинг Турку шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичининг “В” тоифасидаги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини Олег Соколов ҳимоя қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.
Италия, Финляндия, АҚШ, Россия, Германия, Швеция, Австрия, Панама, Ҳонконг, Хитой Тайпейи, Венесуэла ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган 90 нафар спортчи орасида терма жамоа аъзоси шамшир (шпага) бўйича беллашувларда барча рақибларини ортда қолдириб шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олди ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Эътиборлиси, мазкур мусобақа Олег Соколов учун 2017 йилдаги илк старт эди ва у ажойиб ғалаба билан бошланди.
Маълумот учун, Олег Соколов аввал Украина терма жамоаси сафида мусобақаларда қатнашган.
Мавзуга оид
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
22:42 / 28.03.2026