22:42 / 22.03.2017
8327

Бош вазир фавқулодда қўмитанинг шошилинч йиғилишини чақирди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондондаги воқеалар туфайли фавқулодда қўмитанинг шошилинч йиғилишини чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

22 март кунининг иккинчи ярмида автомобиль Вестминстер кўпригида одамлар устидан юриб ўтди.

Ушбу автомобиль Буюк Британия парламенти биноси олдигача борган, унинг ичида неча киши бўлгани маълум эмас.

Автомобилдан чиққан шахслардан бири пичоқ билан қуролланган ҳолда полициячига ташланиб, уни яралаган. Бошқа бир полициячи уни отган.

Ҳозирча ушбу ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва ўнга яқин киши жароҳатлангани маълум.

Бундан олдинги хабарларда Британия бош вазири қароргоҳи полиция томонидан ўраб олинди, ундан чиқиш тақиқлангани ҳақида маълумот берилганди.

Бош вазир қароргоҳи парламент биносидан унча узоқда эмас. Ҳукумат раҳбари идорасидагилар маълум бош вазир Тереза Мей ҳаёти хавф остида эмас ва бехавотир жойдалиги айтишганди.

Top