Жамият | 20:48 / 22.03.2017
39459
2 дақиқада ўқилади

Тўрт оёқ билан туғилган қизнинг паразит эгизаги олиб ташланди

Фото: Reuters

Кот-д'Ивуарда тўрт оёқ ва икки умуртқа поғонаси билан туғилган қизча Чикагодаги мураккаб жарроҳлик шифохонасида паразит эгизагидан муваффақиятли ажратилди. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди

Ўн ойлик Доминика Иллинойс штати Парке-Риждаги Advocate Children's болалар шифохонасида беш нафар жарроҳ иштирокидаги 6 соатлик операцияни бошидан ўтказди. Ҳозирда у Чикагодаги оиласи билан бирга. 

"Ҳаммаси яхши кетмоқда, у шифохонада бор-йўғи беш кун бўлди. Ҳозирда у чикаголик онаси билан бирга ва ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда", - деди педиатр ва реконструктив жарроҳ Фрэнк А. Викари.

Доминика паразит эгизаги билан туғилди. Тўлиқ ривожланмаган эгизаги тананинг пастки қисми Доминиканинг бўйин ва елка соҳаларидан чиқиб қолган. 

"Паразит эгизак - бу тўлиқ ривожланмаган эгизак", - дейди шифохонадаги болалар нейрожарроҳи Жон Р.Руге.

Шифокорлар Доминиканинг фамилиясини ошкор қилишни исташмади.

Доминика АҚШга жарроҳлик амалиёти учун келганидан буён унга Нэнси Свабб ғамхўрлик қилмоқда. 

"Доминика жуда яхши қиз. У бизнинг оиламизда бўлганидан жуда мамнунмиз", - деди Свабб.

"Биз кўп суратлар йўллаяпмиз, Доминиканинг оиласи унинг нима қилаётгани, икки янги тиши чиққани ва турли ҳаракатларини кўришини яхши биламиз".

Свабб Доминика билан хайрлашиш ҳақида ўйлагиси ҳам келмайди.

"У бизнинг қалбимиздан жой олди. У оиламиз аъзосидир", - деди Свабб.

Мавзуга оид