Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия терма жамоаси Англияни мағлуб этди
Футбол бўйича Германия терма жамоаси Дордмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида кечган ўртоқлик учрашувида Англия терма жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди.
Беллашувдаги ягона гол 69-дақиқада терма жамоа учун ўзининг сўнгги учрашувида майдонга тушган Лукаш Подольски томонидан киритилди. 31 ёшди форвард жарима майдончаси ташқарисидан туриб дарвозанинг “тўққизлигини” аниқ нишонга олди. Бундестим учун 130 учрашувда 49та гол урган Подольски 84-дақиқада ўзгартирилди ҳамда майдонни гулдурос қарсаклар остида тарк этди.
Германия – Англия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 69 Подольски.
Германия – тер Стеген, Хуммельс, Рюдигер, Хектор, Вайгль (Жан, 66), Киммих, Сане, Кроос, Брандт (Шюррле, 59), Подольски (Руди, 84), Вернер (Мюллер, 77).
Англия – Харт, Кэйхилл, Смоллинг (Стоунз, 84), Бертран (Шоу, 83), Кин, Алли (Лингард, 71), Ливермор (Уорд-Проуз, 83), Лаллана (Редмонд, 66), Дайер, Уокер, Варди (Рэшфорд, 70).
Мавзуга оид
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026
Германия Украинага қурол-яроғ экспортини соддалаштирди
13:05 / 19.03.2026