Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиялик балиқчилар оч дельфинлар сабабли иш ташлаш эълон қилишди
Липар ороллари (Италия) яқинида ишловчи италиялик балиқчилар балиқ овлаш тўрларига шикаст етказиб, тутилган ўлжанинг 70 фоизини еб қўювчи дельфинлар сабабли икки кунлик иш ташлаш эълон қилишди. Бу ҳақда Repubblica Palermo нашри хабар бермоқда.
Балиқчилик уюшмаси Co.Ge.Pa вакиллари ҳукуматдан оч дельфинларга қарши кураш бўйича чоралар кўришни талаб қилишмоқда.
"Ҳар тун денгизда омон қолиш учун кураш олиб борилади", деб айтди уюшма вице-президенти Жузеппе Спинелла. Унинг таъкидлашича, балиқчиларнинг дельфинларга бошқа ҳеч қандай "эътирозлари йўқ".
Консорциумга тегишли 119 та қайиқдан ҳар бири кунига 25 фунт кальмар олиб келиши белгиланган, бироқ дельфинлар сабабли бу миқдор 3 фунтгача камайиб кетган.
Май ойида баъзи қайиқлар дельфинларни ҳуркитиш учун акустик пингерлар ўрнатишмоқчи. Бироқ биологларнинг тахминларича, дельфинлар пингерлар товушларига ҳам мослашиб, тутилган кальмарларни еб кетишни давом эттираверади.
Мавзуга оид
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026