Спорт | 19:17 / 23.03.2017
17630
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Сурияга ютқазиб ЖЧ-2018 йўлланмасидан янада узоқлашди

Малайзиянинг Малакка шаҳрида, Hang Jebat Stadium ўйингоҳида ЖЧ-2018 саралаши 6-тур учрашувлари доирасида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Суриядаги фуқаролик уруши туфайли учрашув бетараф майдонга кўчирилганди.

Ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мезбон мақомидаги сурияликларнинг ғалаба қозонди.

Томошабоп ўтмаган учрашувнинг 88-дақиқасида жарима майдони ичида Егор Кримец қўполлик ишлатди ва Лобанов дарвозасига пенальти белгиланди. Зарбани Паненка услубида ижро этган Умар Ҳарбин жамоасига ғалаба келтирди.

Эндиликда Самвел Бабаян қўл остидаги жамоа 9 очкоси билан учинчи ўринда қолмоқда. Ўзаро учрашувда 3 очко олган Сурия 8 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси
Сурия - Ўзбекистон — 1:0
Гол: Ҳарбин (90 пен)
Сурия: Иброҳим Алма, Аҳмад ал Солиҳ, Муйид ал Ажан, Умро ал Мидани, Амро Женят, Умар Ҳарбин, Маҳмуд ал Мавоз, Фаҳад Юсуф, Тамир Ҳаж Муҳаммад, Мардик Мардикиан, Ҳолид Мубаяд.
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид