Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple ва Microsoft компьютерлари Word ҳужжатлари орқали бузиб кирилди
Fortinet компанияси экспертлари Microsoft Word ҳужжатларида Windows ва macOS операцион тизимларига ҳужум қилиш имконини берувчи зарарли макросни аниқлашди. Мутахассислар мазкур механизм ҳақида ўз сайтларида маълум қилишди.
Манбага кўра, макрос Python тилида ёзилган скриптга эга. У компьютернинг операцион тизимини аниқлайди, кейин эса зиён етказувчи илованинг икки версиясидан бирини зарарли серверлардан юклайди. Мутахассислар хакерлик дастурининг мақсадига ойдинлик кирита олишмади, чунки уни бошқарувчи сервер ўчирилган эди.
20 март, душанба куни Pwn2Own 2017 хакерлар мусобақаси иштирокчилари юзлаб томошабинларнинг кўз олдида Microsoft Windows ва Apple MacOS операцион тизимларини бузиб киришди.
MacOS тизими ядрода бўшлиқни аниқлаб, махфий маълумотга кириш имконига эга бўлган Qihoo360 жамоаси томонидан бузиб кирилди. Windows операцион тизими эса 360 Security ва Team Sniper жамоалари мутахассислари бузиб киришди.
Мавзуга оид
11:54 / 25.09.2025
Англияда аэропортларга киберҳужумда гумонланган шахс ҳибсга олинди
19:09 / 20.09.2025
Европада йирик аэропортларга киберҳужум уюштирилди – парвозлар издан чиқди
10:11 / 01.08.2025
Германия ўта муҳим объектларни киберҳужумлардан ҳимоя қилишни кучайтиради
22:18 / 22.07.2025