Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлиндаги музейдан 100 килограммли олтин танга ўғирланди
Фото: Reuters
Берлиндаги Боде музейидан ноёб экспонат - 1 миллион доллар номиналли ва 100 килограмм оғирликдаги олтин танга ўғирлаб кетилди. Бу ҳақида ТАСС агентлигида хабар берилди.
Германия пойтахти полицияси хабар беришича, душанбага ўтар кечаси ёвуз ниятли кимсалар зина томондан музей биносига киришган.
Экспертлар маълумотларига кўра, ноёб, лекин у қадар қулай бўлмаган тўлов воситаси номиналдан анча баланд. 2007 йилда Британия қироличаси Елизавета II шарафига тайёрланган олтин танга ҳақида бормоқда. Ўғирланган "қуйма" диаметри - 53 см, қалинлиги эса 3 см эди. Экспонатнинг тахминий нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ўғриларнинг музейдаги муҳофаза тизимини қандай четлаб ўтишгани ҳақида ҳозирча маълум қилишмаган.
Мавзуга оид
11:47
Сўров: немислар ҳукумат ва пенсия тизимидан норози
08:40
Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди
16:30 / 04.12.2025
Берлин Украинага қурол-яроғ ёрдамини 200 млн долларга оширади
16:43 / 03.12.2025