Жамият | 13:46 / 27.03.2017
22874
1 дақиқада ўқилади

Нима учун Тошкент шаҳрида иситиш тизими муддатидан аввал ўчириб қўйилди?

Кун.uz таҳририятига иссиқлик тизимини муддатидан аввал ўчириб қўйилгани бўйича кўплаб мактублар келиб тушган.

"Иссиқлик тизими (отопление) ҳар йили 15 октябрдан ёқилиб, 15 апрелда ўчирилар эди. Нима сабабдан жорий йилда иситиш тизимини 23 мартдан ўчириб қўйишди? Ҳаво ҳарорати пасайгани туфайли уйларимиз совиб кетди", - дейилади фуқаро мурожаатида. 

Кун мухбири "Тошиссиққуввати" Ишлаб чиқариш бирлашмасига мазкур масала бўйича мурожаат қилиб, керакли жавобни олишга ҳаракат қилди. 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 299-сонли қарорига мувофиқ, 24 март соат 10:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрида иситиш мавсумига якун ясалган. Ҳокимиятнинг бундай қарорни қабул қилишига ташқаридаги об-ҳавонинг ўртача ҳарорати 5 кун давомида +8 даражадан юқорини ташкил этгани асосий сабаб бўлган.

Мавзуга оид