Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги низомга мувофиқ, улар қуйидагилар:

1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.
2. Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
3. Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар.
4. 1941 - 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар.

Шунингдек, ёши 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия олувчи шахслар учун ҳар ойда - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.