Ўзбекистон | 14:20 / 27.03.2017
4207
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди UzDaily.

Хабарда айтилишича, Россия делегацияси таркибига турли соҳаларда фаолият олиб бораётган компаниялар вакиллари киради.

Ўзбекистон ва Россия компаниялари бизнес-форум давомида икки томонлама музокаралар ўтказади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид