Спорт | 14:45 / 28.03.2017
19869
1 дақиқада ўқилади

Самвел Бабаян терма жамоага яна бир янги футболчини таклиф қилди

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига «Бунёдкор» клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам қўшилди, деб ёзмоқда Tribuna.uz.

Манбага кўра, Қатарда Ўзбекистон U-22 билан йиғин ўтказиб қайтган Ашурматов кеча зудлик билан терма жамоа ихтиёрига етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисовнинг жароҳат олгани ва Ислом Тўхтахўжаевнинг дисквалификацияси боис ҳимоя чизиғида муаммолар пайдо бўлганди. Шу боис олдинроқ мураббийлар штаби «Қўқон-1912» футболчиси Руслан Мерзляковни таркибга чақирганди.

Мавзуга оид