Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Осиё ботаника боғи ва янги аквапарк қурилади
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувида 2017 йилда пойтахтимизда янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этилишини таъкидлаган эди, деб ёзади ЎзА.
– Бугунги кунда бу борада жадал ишлар олиб борилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов. – Боғларнинг ҳар бири ўзига хос кўриниш ва йўналишга эга бўлади.
Ҳусановнинг сўзларига кўра, Шайхонтоҳур тумани Белтепа кўчасида кўп функционал болалар истироҳат боғи, Учтепа туманида Фозилтепа ва Фарҳод кўчалари кесишган жойда Осиё ботаника боғи шаклидаги кўнгилочар парк, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида соғломлаштириш аквапарки, Мирзо Улуғбек туманида Ҳамид Олимжон ва Маҳатма Ганди кўчалари чорраҳасида эстетик истироҳат боғи, Миробод туманида Нукус ва Ойбек кўчалари кесишувида саломатлик ва спорт боғи, Сергели тумани Дўстлик мавзесида мультимедиявий фавворали маданият ва истироҳат боғи ташкил этилади.
Бу паркларнинг жами ер майдони 45 гектарга етади. Уларга 110 аттракцион ўрнатилади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026