Ўрта ер денгизида 146 мигрантдан биргина ўсмир омон қолди

Ўрта ер денгизида 147 нафар мигрант бўлган резина қайиқ чўкиб кетди. Бунинг натижасида бир кишидан ташқари барча йўловчилар ғойиб бўлди. Ягона омон қолган инсон - 16 ёшли гамбиялик ўсмир бўлган. Бу ҳақида Халқаро миграция ташкилоти (IOM)нинг чоршанба куни берган маълумотига асосланиб, Daily Sabah нашри хабар берди.
Ўсмир сешанба куни Испания фрегати, Канар оролларида денгиздаги чиқинди бўлагига осилган ҳолда топилган. У қирғоқ мудофаасининг кемасига ўтказилган ва чоршанба куни эрталаб Сицилия оролидаги Лампедуза ҳудудига етказилган.
"У топилганида жуда ҳам ҳолдан тойган эди. Ўсмир ҳозир дам олмоқда, шунинг учун бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади", - деди IOM матбуот котиби Флавио Ди Жакомо.
"Боланинг айтишича, 147 мигрант икки кун аввал Ливиянинг Сабратидан резина қайиқда йўлга чиққан. Қайиқда 5 нафар бола ва ҳомиладор аёллар ҳам бўлган", - деди Ди Жакомо.
Сўнгги икки кунда Италия қирғоқ мудофааси қутқарувчилари денгиздан 1100 дан зиёд мигрантни олиб чиқишган. Қирғоқ мудофааси охирги қайиқ ҳалокатига изоҳ бермаган.
IOM баҳосига кўра, шу кунга қадар Шимолий Африкадан Италияга ўтишга ҳаракат қилган 600 нафарга яқин мигрант ҳалок бўлган. Ўтган йили ҳалок бўлганлар сони эса 4600 кишини ташкил қилган. Италияга келаётган мигрантлар сони ўтган йилнинг шу пайтдаги кўрсаткичига нисбатан 50 фоизга кўпдир.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

23:28 / 25.03.2025
“Титаник”дан “Курск”кача – энг йирик кема ҳалокатлари

21:30 / 21.03.2025
2024 йил мигрантлар учун энг ҳалокатли йилга айланди — Халқаро миграция ташкилоти

16:51 / 09.02.2025
Санкт-Петербург яқинида мазут ортилган танкер чўка бошлади

22:40 / 28.12.2024