Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлимига доир жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда
Фожиали йўл-транспорт ҳодисаси «Астрахань — Элиста — Ставрополь» Р-216 йўлининг 103-километрида рўй берган. Opel Zafira машинасида олти нафар киши, жумладан 41 ёшли ҳайдовчи бўлган. У бошқарувни йўқотган ҳамда машина тўнтарилиб кетган.
Ҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган ва орқа ўриндиқда ўтирган 21 ёшли йўловчи ўта оғир жароҳатларни олиб, ҳаётдан кўз юмди. Шу билан бирга, қолган йўловчилар ва ҳайдовчи умуман жароҳат олмаган.
Россия ИИВнинг Астрахань вилояти бўйича бошқармасида аниқлик киритишларича, эркаклар Қозоғистондан Краснодар ўлкасига қараб ҳаракатланишган, улар Россия ҳудудида рўйхатга олишни узайтиришни мақсад қилишганди. Автомобилда бўлган барча шахслар Ўрта Осиё давлатлари фуқаролари бўлган.

Бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлган ушбу вазият бўйича жиноят иши ҳали ёпилмади, тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:56
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
08:39
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:17 / 29.06.2026