Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Свердловск кардиологлари тажриба алмашади
Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Свердловск вилоятига 28 март куни Наманган вилояти делегацияси ташриф буюрди. Унинг давомида қатор соҳаларда ҳамкорлик масалалари юзасидан тажриба алмашилмоқда. Буни Россия федерациясида муҳим ўрин тутган Урал кардиология институтидаги музокаралардан яққол билиш мумкин.
Институт директори Ян Габинский шундай деди: «Свердловск вилояти кардиологияси жуда тез ривожланмоқда. Бугун биз Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга ангиографнинг янги авлод ускуналарини кўрсатдик. Беморларга чидамли стентлар қўйиш орқали коронар қон томирлар миқдори жиҳатидан Россия федерациясида энг катта кўрсаткичга эгамиз».

- Бундай тажрибаларни ўз юртимизда биз ҳам янада кенгайтиришимиз керак. Бунинг учун мутахассисларимизни бу ерга юбориш орқали тажрибалар алмашамиз. Сверловск вилояти мутахассисларини эса бирга ишлашга чорлаймиз, - деди Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов.
Шунингдек, икки томон расмий вакиллари иштирокида соҳалар ривожи юзасидан музокаралар ҳам ташкил этилди.
Ҳожиакбар Паттаев
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026