Samsung Galaxy S8'ни осонгина блокдан ечиш усули аниқланди (видео)
Яқиндагина тақдимоти бўлиб ўтган Samsung Galaxy S8 флагмани кутилганидек хавфсиз бўлиб чиқмади.
Маълум бўлишича, смартфонни фақат эгаси блокдан ечиши мумкин бўлиши учун махсус ишланган юздан таний олиш функциясини алдаш у қадар қийин эмас экан. Business Insider шу ҳақида хабар берди.
Ушбу камчилик iDeviceHelp экспертлари томонидан аниқланган. Улар смартфонни оддий сурат ёрдамида блокдан ечишга муваффақ бўлишган. Бунинг учун фронтал камера қаршисида смартфон соҳибининг сурати кўрсатилади - қурилма унинг қаршисида реал инсон деб ўйлаб, блокдан осонгина ечилади. Жараён атиги бир неча сония вақт олган.
Албатта, Samsung компаниясида юздан таний олиш функциясининг бармоқ излари ёки Iris сканер каби хавфсиз эмаслигини айтилган, бироқ смартфонни биргина сурат орқали блокдан ечиш кишини бироз ўйлантириб қўяди.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024