Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади
2017 йилнинг 9-11 апрель кунлари М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали “Ломоносов-2017” форуми доирасида математика ва информатика бўйича ҳар йилги фестивални ўтказмоқда.
Фестивалдан кўзланган мақсад математика ва информатикани ўрганишга лаёқати бўлган истеъдодли ёшларни аниқлаш, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ва пойтахт ҳамда Республиканинг умумий ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳисобланади.
“Ломоносов-2017” математика ва информатика бўйича фестивалда иштирок этишга академик лицей ва профессионал коллежлар, шунингдек умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари таклиф этилади.
Фестивалда иштирок этиш учун ҳақ олинмайди. Тадбир ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.
Иштирокчилар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатга (форосуратли) эга бўлиши керак, фестиваль якунида ташкилий қўмита ғолибларга фахрий диплом ва медаллар тақдим этади.
Фестиваль ҳақидаги батафсил маълумотлар http://msu.uz сайтида чоп этилади, қўшимча маълумотлар учун телефон: (+998-71) 232-28-22
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026