Жаҳон | 20:51 / 01.04.2017
2986
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда сел туфайли 14 киши ҳалок бўлди

Фото: Flickr/ Tijs Zwinkels

Колумбиянинг Путумайо департаменти пойтахти Мокоада сел оқиши туфайли камида 14 киши ҳалок бўлди, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олди, деб маълум қилди BLU Radio радиостанцияси.

"Мокоа шаҳри шифохонасида 60 дан 65 гача жароҳатланган қолмоқда", деб айтди табиий фожиалар оқибатларига қарши кураш миллий агентлиги раҳбари Карлос Иван Маркес.  Унинг айтишича, табиий офат шаҳарнинг 17 туманига таъсир қилган. Маълум қилинишича, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.

ОАВ маълумотларига кўра, воқеага ҳудудда бир неча соат давом этган кучли ёмғир сабаб бўлган. Бу Сангояко ва Мулато дарёларининг ўзанларидан чиқишига олиб келган. Радиостанциянинг хабар беришича, фожиа жойига мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос келиши кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид