Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
2 апрелда Арманистонда мамлакат парламенти – Миллий кенгашга сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Сайловларда 5 та партия ва 4 та блок иштирок этмоқда. Улар учун парламентга ўтиш минимал чегараси мос равишда 5 ва 7 фоизни ташкил қилади. Овоз беришда 2,5 млн га яқин одам иштирок эта олади.
Таъкидланишича, ушбу парламент сайловлари Арманистон бошқарувнинг парламент шаклига ўтгандан кейин ўтаётган биринчи парламент сайловларидир.
Арманистон президенти Серж Саргсян сайловларда овоз бериб бўлди. У рафиқаси Рита Саргсян билан Еревандаги мактаблардан биридаги сайлов участкасига келиб овоз берди.
Саргсян овоз бериши вақтида у билан антиқа ҳолат юз берди. Сайловчиларни индентификация қилиш қурилмаси Арманистон президентини бир уринишда таний олмади ва Саргсян бармоқларини бир неча маротаба сканерга қўйишига тўғри келди.
"Бюллетенни ташлаётганизда нима ҳақида ўйладингиз?", деб сўрашди президентдан журналистлар. "Мен тинчликдан афзалроқ нарса йўқлигини ўйладим ва биз чегараларимиз осойишта ва дахлсиз қолиши учун барча ишни қиламиз", деб жавоб берди президент. Саргсян у томондан бошқарилувчи Арманистон Республика партиясининг сайловлардаги имкониятлари ҳақидаги саволга "Бугун имкониятларни баҳолаш вақти эмас, бугун овоз бериш вақти", деб жавоб қайтарди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026