Лондонда ўсмир қочқинга ҳужум қилган тўққиз киши ҳибсга олинди
Буюк Британия полицияси курд ўсмир қочқинга ҳужум қилган тўққиз кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ҳужумда умумий ҳисобда 20 киши иштирок этган, қолган шахслар айни дамда қидирилмоқда.
Ҳодиса Лондоннинг Кройдон туманида 1 апрель куни кечки пайт юз берган. Курд ўсмир ва унинг икки дўсти бекатда автобус кутиб туришганда уларнинг ёнига бир гуруҳ йигитлар келган.
«Гумонланувчилар жабрланганлардан улар қаердан эканини сўрашган ҳамда у қочқин экани ва бошпана сўраб мурожаат қилганини тушунишгач, унга ҳужум уюштирилган», - дея айтиб ўтган инспектор Гэри Касл. Ўсмир боши ва юзидан жиддий жароҳатлар олди.
Маълумот учун, Лондоннинг Кройдон тумани шаҳардаги энг хавфли жойлардан бири саналади. ИИВ маълумотларига кўра, бу ерда сўнгги беш йил давомида ўта оғир жиноятлар сони кўпайиб кетган: барча қотилликларнинг қарийб 10 фоизи ва зўрлаш ҳолатларининг етти фоизи айнан шу туманда содир этилган.
Мавзуга оид
15:43 / 13.11.2024
Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024