Жаҳон | 17:33 / 03.04.2017
18116
1 дақиқада ўқилади

Петербургда қўлбола бомбалар орқали портлашлар содир этилган

Санкт-Петербург шаҳри метрополитенининг «Сенная» ва «Технологический институт» бекатларида портлаш рўй бериши оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, камида 50 киши жароҳатланди.

«Черная речка» бекати шубҳали буюм топилиши туфайли ёпилган. Барча марказий бекатларда эвакуация ишлари олиб борилди», — дея хабар берган манба.

«Россия 24» телеканали ўз манбасига асосланган ҳолда хабар беришича, вагонга ўрнатилган қўлбола портловчи қурилмалар орқали портлашлар содир этилган.

Айни вақтда текширувчилар иш бошлашди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид