Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургдаги теракт қурбонлари сони 14 нафарга етди
Санкт-Петербург метросида содир этилган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда манбага асосланган ҳолда «Фонтанка.ру» хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, вагонда портлаш рўй берган вақтда 11 киши ҳаётдан кўз юмган, яна икки киши Мариина шифохонасида жон берган.
Яна бир аёл шифохонага бориш йўлида оламдан ўтган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбон бўлганларнинг жароҳатлари шуни кўрсатадики, портловчи қурилма металл шариклар ва гайкалар билан тўлдирилганди.
3 апрель куни, маҳаллий вақт билан соат 14:40да (Тошкент вақти билан соат 16:40) метронинг «Сенная площадь» ва «Технологический институт — 2» бекатлари оралиғида ҳаракатланишни бошлаган поездда портлаш рўй берди. Тергов қўмитаси ушбу ҳодиса бўйича ушбу теракт бўйича жиноий иш очган.
Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025