Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla компанияси сотувлари 69 фоизга ўсди
2017 йилнинг I чорагида Tesla автомобилларининг дунё миқёсидаги сотувлари 69 фоизга ўсди. Бу ҳақида компания расмий сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, жорий йилнинг I чорагида жами 25 418 автомобиль сотилган, улардан 13 450 таси — Model S ва 11 500 таси — Model X. Бу рақамлар Tesla фаолиятидаги рекорд кўрсаткичлар ҳисобланади.
Model S сотувлари ўтган йилгига нисбатан тахминан 8 фоизга ўсди. Ҳозирда яна 4 650 автомобиль истеъмолчиларга етказилиш жараёнида.
Tesla ўтган чоракда 24 500 автомобиль сотган. Компания сотувларни ҳисоблашда "консерватив" усулдан фойдаланишини таъкидлайди, яъни автомобиль харидорга етказилгандан кейингина сотилган ҳисобланади.
Компанияда маълум қилинишича, автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш - компания молиявий даромадининг асосий, лекин ягона кўрсаткичи эмас.
Яқинда Tesla бозор капитализацияси бўйича Ford'га деярли етиб олди.
Мавзуга оид
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
08:25 / 14.05.2026
Дунёда қайси автомобиль брендлари етакчилик қилмоқда?
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
10:44 / 25.04.2026