Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Петербургдаги портлашга изоҳ берди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Санкт-Петербург метросида содир этилган портлашни "жуда даҳшатли" деб атади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Даҳшатли ҳодиса – бундай ҳодисалар бутун дунёда юз беради. Жуда даҳшатли ҳодиса", деб айтди Трамп ундан бўлиб ўтган воқеага изоҳ бериш сўралганда.
Аввалроқ Apple раҳбари Тим Кук рус тилида Петербургда портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.
3 апрель куни Москва вақти билан соат 14.40да Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" станциялари ўртасидаги йўлда портлаш юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган. Тергов қўмитаси теракт бўйича жиноий иш қўзғатган.
Мавзуга оид
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020
Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди
03:48 / 10.08.2020