16:36 / 04.04.2017
22822

Манба: Петербургда теракт бўлиши ҳақида олдиндан хабар берилганди

Махсус хизматлар Петербургда теракт тайёрланаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантирилганди. Аммо бу теракт қисман бартараф қилинган: бомбалардан биригина зарарсизлантирилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри «ишончли манба»га асосланган ҳолда хабар берган.

Нашр суҳбатдошининг сўзлашича, шаҳарда терактга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида Суриядан қайтган ва ИШИД билан ҳамкорлик қилгани учун қўлга олинган россиялик махсус хизматларга хабар берганди. Манбанинг айтишича, у Суриядан ИШИДнинг бир қанча аъзолари Россияга юборилгани ҳақида билади, аммо улар билан фақат телефон орқали алоқада бўлган.

Газетанинг ёзишича, ушбу манба жангариларнинг иерархиясида энг қуйи ўринлардаги вакил бўлган ва кўп маълумотга эга эмас.

Нашрнинг ёзишича, террорчилар телефондан тез-тез фойдаланишмайди, фойдаланилганда ҳам қисқа иборалар орқали сўзлашишади. «Телефон ўйини» биринчи портлашдан кейин тўхтатилган: махсус хизматлар телефон рақамни аниқлаб, алоқани узишган, бу орқали иккинчи портлашнинг олди олинган. Газета суҳбатдошининг тахмин қилишича, иккинчи ижрочи алоқадан узилгач, ваҳимага тушган ва сумкани одамлар орасида қолдириб, қочиб кетган.

Охирги маълумотларга кўра, терактни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 1995 йилда туғилган, ҳозирда Россия фуқароси бўлган Акбар Жалилов амалга оширган.

Top