Атамбоев Қирғизистон бош прокурорига қаердан шунча пулни олганини тушунтириб берди
Алмазбек Атамбоев Қирғизистон бош прокурори Индира Жолдубаева билан учрашув давомида, 2003 йилнинг январь ойида Измир шаҳрида унга тегишли бўлган саноат корхонаси акциялари тўпламини турк тадбиркорига 35 миллион АҚШ долларига сотиб юборгани ҳақидаги ҳужжатларни топширди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти девонининг ахборот сиёсати бўлими хабар қилди.
Аниқлик киритилишича, келишув ҳақида маълумот Туркия республикаси ахборот бюллетенида 2003 йилнинг 31 январь куни эълон қилинган.
«Шу тариқа, ушбу ҳужжатлар Омурбек Текебаевнинг Атамбоевлар оиласида катта пуллар фақатгина 2010 йилдан кейин пайдо бўлгани ҳақидаги баёнотлари туҳмат эканини яна бир бор тасдиқлайди. Бироқ, нима учун ўз давлати қаердан келиб чиққани ҳақидаги маълумотларни фақатгина Атамбоев кўрсатиши керак?» - дея сўраган мамлакат президенти.
Унинг сўзларига кўра, Омурбек Текебаев, унинг баъзи партиядошлари ва вақтинчалик ҳукумат аъзолари ҳам ўзлари ва яқин қариндошларида 2010 йилнинг 7 апрель кунидан сўнг кўпмиллионлик мол-давлат қаердан келиб чиққани ҳақидаги маълумотларни тақдим этишлари керак.
«Буни президент билан учрашувларда 2010 йилнинг 7 апрель санасида Ала-Тоо майдонида ҳалок бўлганлар ота-онаси ва фарзандлари, ўшанда оғир жароҳатлар олган фуқаролар талаб қилмоқда. Буни мамлакатдаги кенг жамоатчилик талаб қилмоқда! Бош прокуратура Жиноят кодексининг ноқонуний равишда бойиш ҳақидаги тегишли моддаларни эсга олиш керак», - дея таъкидлаб ўтган Алмазбек Атамбоев.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024