Жамият | 08:35 / 05.04.2017
11648
2 дақиқада ўқилади

Шварценеггер "Терминатор" фильмининг янги қисми суратга олинишини маълум қилди

Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер "Терминатор" фильмининг янги қисмлари суратга олиниши тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди ва фильмнинг янги қисмини унинг илк 2 қисмини суратга олган режиссёр Жеймс Кэмерон суратга олиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Терминатор" франшизаси ҳеч қачон тўхтамайди ва 2018 йилдан кейин Жеймс Кэмерон уни орқага қайтиб олади ҳамда воқеа давом этади", деб айтган актёр.

Кэмерон ушбу франшизага ҳуқуқларга 2019 йилдан бошлаб эгалик қилади.

"Кэмерон фильмга продюсерлик қилади ва яна бир режиссёр бўлади. Мен ҳар доим яна бир "Терминатор"нинг суратга олинишини интиқлик билан кутаман. Айниқса, агар воқеа яхши ёзилган бўлса ва у ҳақиқатан ҳам бутун дунёни завқлантирса", деб таъкидлаб ўтди Шварценеггер.

Актёр, шунингдек, агар Paramount киностудияси "франшизани олишни истамаса", унда буни қилишга тайёр бўлган яна 15 та студия борлигини ва бу "Терминатор" воқеаси  якунланмаганини англатишини айтди.

Аввалроқ ОАВ бир манбага иқтибос келтирган ҳолда Paramount фильмнинг янги қисмларига Шварценеггер ва "Терминатор: Генезис"да суратга тушган Эмилия Кларкни қайтармасликка қарор қилганини маълум қилганди.

Мавзуга оид