Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Украина билан визасиз режим учун овоз берди
Европа парламенти (ЕП) Украинага визасиз режим тақдим этишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида унинг расмий сайтида хабар берилди.
"521 нафар ЕП депутати - Украинага визасиз режим тақдим этиш учун овоз берган бўлса, 75 нафари бунга қарши чиқди, яна 36 депутат эса - бетараф".
Манбада таъкидланишича, ЕИ элчиларининг Украина ва Евроиттифоқ ўртасидаги визасиз режим учун овоз бериш жараёни 26 апрель куни бўлиб ўтади.
Бундан аввал Европарламент қўмитаси Украина билан визасиз режимни қўллаб-қувватлагани маълум қилинган эди. Евроиттифоқнинг Украинадаги ваколатхонаси раҳбари Хюг Мингарелли ЕИ ва Украина ўртасидаги визасиз режим июнь ойи охирига қадар кучга киришини тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид
11:50
Зеленский: Украина, Россия ва АҚШнинг янги учрашуви 1 феврал куни бўлиб ўтади
11:30
Абу-Даби музокаралари фонида Украинага ҳужумлар кучайди
09:33
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 4 майгача узайтирилди
14:06 / 26.01.2026