Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургдаги уйлардан биридаги «портлаш» сабаби аниқланди
Санкт-Петербург шаҳридаги Бирдамлик (Солидарности) проспектида жойлашган 16 қаватли уйлардан бирининг девори ўпирилиб тушиши қурилиш ишлари сифатсиз олиб борилгани сабабли рўй берган. Бу ҳақда «Фонтанка» Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб хабар берган.
«Уй эгалари билан иш олиб борилади», — дея шаҳар вице-губернатори Николай Бондаренконинг сўзларини келтирган «Интерфакс».
Воқеа жойига Росгвардия мутахассислари ҳам келишган. Улар бу ҳодиса портловчи қурилма билан боғлиқ эмаслигини текширишган.
Бундан олдинроқ Петербургдаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш рўй бергани ҳақида хабар қилинганди.


Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025