Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростовда кичик портлаш рўй берди
Ростов-на-Дон шаҳри марказида жойлашган мактабдан узоқ бўлмаган ҳудудда портлаш содир бўлди.
Портлашдан сўнг ҳудуд атрофи ўраб олинган. Воқеа жойига махсус хизматлар етиб келган.
ТАСС агентлиги Росгвардиянинг Шимолий-Кавказ округидаги манбага асосланиб хабар беришича, портлаш қўлбола бомба орқали содир этилган
Портлаш оқибатида бир киши жароҳатланган.
«Ушбу эркак маҳаллий вақт билан соат 6.30да пакет топиб олган ва уни текширган. Пакетда фонарик бўлган», — деган манба.
Росгвардия маълумотига кўра, фонарик ёқилиши билан портловчи қурилма ишлаб кетган. Жабрланувчининг бир бармоғи узилиб тушган.



Мавзуга оид
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026
Абу-Дабида портлаш: стратегик газ объекти нишонга олинди
14:14 / 05.03.2026
Ростов вилоятида Ми-8 ҳарбий вертолёти уриб туширилди
12:41 / 05.03.2026