Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби хайрия тадбирида қатнашди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани кўп миллатли халқ ҳисобланади. Унда иноқликда яшаётган ёшу қарининг кўнглини олиш, уларга эътибор кўрсатиб, яхшиликка чақиришда имом-хатибларнинг ҳам масъулияти бор.
Шу йилнинг 4 апрель куни Чилонзор тумани бош имоми, “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов масжид жамоаси билан тумандаги турли миллатга мансуб боқувчисини йўқотган кексалар холидан хабар олиб, улар билан мулоқотда бўлди.
Кўрсатилаган бу самимий ғамхўрликдан кўзларига севинч ёшини олган отахону-онахонларимиз, аввало кўнгиллари шод бўлгани ва шунинг ўзи ҳар нарсадан устун бўлишини айтиб, жаннатмакон юртимиз, бағрикенг халқимиз ҳаққига дуолар қилдилар.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
16:12 / 09.01.2026
Имом-хатиблар орасида олий маълумотлилар улуши 80 фоизга етказилади
10:36 / 25.08.2025