Жамият | 14:10 / 07.04.2017
11083
1 дақиқада ўқилади

Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларига янги мажбуриятлар юклатилди 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари мазкур органлар ва ташкилотлар иштирокида вужудга келадиган низоларни судгача ҳал этиш юзасидан мажбурий тартибда чораларни кўрадилар. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан мажбурий тартибда юридик хизматнинг хулосаси олиниши лозимлиги белгиланди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz сайтида жойлаштирилди.

Мавзуга оид