Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аналог телевидениедан воз кечадими
Маьлумки, ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг кўплаб оилалари рақамли телевидение теледастурларини томоша қиладилар. Шунингдек, аналог форматдаги теледастурларни ҳам томоша қиладиган оилалар мавжуд. Давлат томонидан 2012 йил 17 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтишга доир Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ рақамли телевидениега икки босқичда ўтиш кўзда тутилган.
Биринчи босқичда (2015-2016) Республиканинг вилоят марказлари ва аҳоли кўп ҳудудларда юқори қувватли рақамли телеузаткичлар ўрнатиш кўзда тутилган. Улар ёрдамида аҳолининг 98 фоизи рақамли телевидение билан таъминланади.
Иккинчи босқичда (2016-2017) узоқ ва аҳоли кам ҳудудларда рақамли телесигналларни етказиб берувчи узаткичлар ўрнатилади. Бунда сунъий йўлдош хизматларига мурожаат қилинади. Иккинчи босқичнинг якунланиши натижасида юртимиз аҳолисининг 100 фоизи рақамли телевидение билан таъминланади.
Бугунги кунда:
- Тошкент шаҳри бўйича, Тошкент телеминорасида DVB-T стандартидаги 4та рақамли ТВ узаткичлари ва DVB-T2 стандартидаги 2та рақамли ТВ узаткичлар ишга туширилиб, ушбу телеузаткичлар орқали очиқ тўплам таркибида 18та давлат ва нодавлат ҳамда ёпиқ тўплам таркибида 44та хорижий телерадиодастурлари эфирга узатилиб келинмоқда.
- Тошкент вилояти бўйича, бир нечта туман ва шаҳарларда жойлашган радиотелеузатиш станцияларида DVB-T ва DVB-T2 стандартидаги 12 та рақамли ТВ узаткичлар ўрнатилиб, очиқ тўплам таркибида 12та давлат теледастурлар эфирга тарқатилиши таъминланган. Келгусида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Мilliy TV”, “Uzreport TV”, “Zo’rTV”, “MY5” каби телеканаллар дастурлари DVB-T2 стандартида узатилиши режалаштирилмоқда.
Шу боис, Мустақиллик байрамига қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудлари рақамли телевидение билан тўлиқ таъминланиши ва шундан сўнг, ҳудудлардаги аналог форматдаги телеузаткичларни 2017 йилнинг сентябр ойидан бошлаб босқичма-босқич ўчирилиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Москвадаги мигрантлар «Амина» мобил иловаси орқали назорат қилинади
Жаҳон | 18:43 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания визасиз режим ўрнатади
Ўзбекистон | 16:23 / 26.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ассалому алайкум” бўлмагунча, рухсат беришмайди — тадбиркор қурилишдаги коррупция ҳақида
Иқтисодиёт | 21:05
-
Суд қарори ҳам ёрдам бермади: Ургутда кластер фермерлар олдидаги қарзини тўламаяпти
Ўзбекистон | 21:00
-
Путин Зеленский билан Москвада учрашишга тайёрлигини айтди
Жаҳон | 20:57
-
Хитой глобал бошқарувни қўлига олмоқчи – ШҲТ саммити қандай тугади?
Жаҳон | 20:49
Мавзуга оид

15:43 / 08.12.2022
Тадқиқот: Россияликлар телевидениедаги пропагандадан чарчади

16:35 / 27.05.2022
Қирғизистон ва Туркманистонда Россиянинг қатор телеканаллари эфири вақтинча тўхтатилди

21:01 / 23.04.2022
Ҳиндистонда телеканаллар Украинадаги вазиятни ёритишда ёлғон маълумотлар бермаслик ҳақида огоҳлантирилди

17:02 / 28.03.2022