Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир видеоселектор мажлис ўтказмоқда
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлис бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.
Мажлисда Президентнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2865 сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар аъзоларининг хайрия никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Манбага кўра, видеоселектор мажлисда барча вилоятлар туман (шаҳар) ҳокимлари, улар ўринбосарлари, маънавият тарғибот маркази туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқа барча тегишли давлат идоралари вакиллари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 05.06.2025
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:46 / 13.05.2025