Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Украинанинг НАТО билан ҳамкорлик дастурини тасдиқлади
Украина президенти Пётр Порошенко "Украина-НАТО шафелигидаги 2017 йил учун миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Украина давлат раҳбари матбуот хизмати шу ҳақда маълум қилди.
"Дастур давлатчиликнинг хавфсизлик ва мудофаа соҳасидан тортиб асосий ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида ислоҳотлар ўтказиш, коррупцияга қарши курашиш ва марказий бошқарувни маҳаллий ҳокимиятларга тақсимлашни назарда тутади. Бундан кўзланган мақсад Украинани НАТО стандартларига яқинлаштиришдир", - дейилади ҳужжатда.
Дастур, шунингдек, Украина мудофаа салоҳиятини НАТОнинг экспертлик, молиявий, моддий-техникавий ва бошқа имкониятларини жалб қилган ҳолда кучайтиришни белгилайди.