07:33 / 08.04.2017
21175

Россия Сурия бўйича АҚШ билан алоқани тўхтатганини маълум қилди

Россия мудофаа вазирлиги Пентагонни Сурия бўйича "қайноқ линия" ёпилишидан хабардор қилди. Бу ҳақда Россия вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди. 

"Пентагонга ҳарбий-дипломатик каналлар бўйича Россия мудофаа вазирлигининг алоқанинг "қайноқ линияси" каналлари меморандуми доирасида амал қилган фаолиятнинг тўхтатилиши ҳақидаги нотаси юборилди", деб айтди Конашенков.

Унинг айтишича, АҚШ элчихонасидаги ҳарбий атташега меморандумнинг 8 апрель соат 0:0дан бошлаб амал қилиши тўхтатилиши ҳақидаги нота топширилган.

Россия ва АҚШ ўртасида Сурияда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича меморандум 2015 йил октябридан амал қилган. Томонлар унинг бажарилиши масалалари бўйича ишчи гуруҳнинг видеоанжуманларини мунтазам ўтказиб келганлар. Охирги шундай алоқа 24 март куни бўлиб ўтганди.

Кремлда маълум қилинишича, меморандум АҚШ Сурия авиабазасига ракета зарбаси бергандан кейин ўз маъносини йўқотди. Ўз навбатида, Пентагонда қайноқ линия бўйича алоқа "барча томонлар учун фойдали эканлиги" айтилди ва Россия билан алоқалар давом эттирилишига умид билдирилди.

Top