Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 апрель куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши мумкин
Тошкент. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
21:07 / 26.02.2026
Март ойининг об-ҳавоси баҳорий беқарор бўлиши кутилмоқда
08:00 / 26.02.2026
Дунёда энг кўп ёмғир ёғадиган шаҳарлар рейтинги
21:41 / 29.01.2026
Феврал ойи январга нисбатан илиқроқ бўлиши кутилмоқда – Гидрометеорология хизмати
19:48 / 13.12.2025